"Бизнесда янги босқич": эксперт “Шимолий оқим-2”га қарши санкциялар ҳақида

Швейцария компанияси АҚШ санкциялари туфайли “Шимолий оқим-2” қурилишида иштирок этган кемаларини қайтариб олди. Бунга Европанинг лойиҳадан манфаатли мамлакатлари жавоб бера оладими, деб тахмин қилди эксперт Станислав Бышок Sputnik радиосига.
Sputnik

“Шимолий оқим-2" ни қурилишида иштирок этган Швейцария Allseas компанияси Болтиқ денгизидаги кемаларини қайтарди, дея хабар беради Bloomberg, компания вакилига асосланиб. Агентлик хабарини РИА Новости келтирган.

“Шимолий оқим-2”га қарши санкциялар Европа манфаати йўлида қабул қилинди – АҚШ элчиси

Бунга АҚШнинг Россия газ қувурларига қарши санкциялари сабаб бўлган. Қурилиш қанча вақтга қолдирилгани номаълум.

Шу билан бирга, Германия ҳукумати АҚШнинг санкцияларига қарамай, лойиҳа муваффақиятли якунланишига ишонмоқда, деб хабар беради SueddeutscheZeitung ҳукумат доираларига таяниб.

Газетанинг ёзишича, Берлиннинг позицияси ўзгаришсиз қолмоқда. Бундан ташқари, лойиҳа оператори NordStream-2, қурилишни иложи борича тезроқ тугатиш ниятида эканлигини аниқ кўрсатди.

Германия газ қувурининг имкон қадар тез қуриб битказилишидан бевосита манфаатдордир, дейди Станислав Бышок, CIS-EMO халқаро мониторинг ташкилоти ижрочи директори.

"Бир томондан, диверсификацияланган энергия бозорига эга бўлиш Германиянинг манфаатларига мос келади. Бошқа томондан, Европа элитасининг президент Трампдан ўз сиёсатини олиб боришидан маълум даражада норозилиги мавжуд. Бу масалада Трампга қарши туриш - Европанинг ҳам ўз нуқтаи назари борлигини кўрсатиш ва Европани АҚШнинг чизган чизиғидан юришига мажбур эмаслигини кўрсатишга уринишдир. Бундан ташқари, Европа Россия билан санкциявий тўқнашувлардан чарчади ва "Шимолий оқим-2" жиддий инфратузилмавий лойиҳадир", - деди Станислав Бышок Sputnik Радиосига.

Унинг фикрича, ечим албатта топилади.

Меркел “Шимолий оқим-2”га қарши санкциялар учун АҚШга уруш эълон қилди - Bild

"Гап Германия энергия хавфсизлигининг глобал муаммоси борасида кетяпти. Бундан ташқари, муаммо ечилиш арафасида. Менимча, Германияда ва Европанинг асосий давлатларида қарор қабул қилинади ва у албатта бирон бир тарзда амалга оширилади: ёки Швейцария компанияси ўз мажбуриятларини охиригача бажаради ёки бошқа пудратчи топилади", дейди Станислав Бышок.

АҚШ бундан олдин “Шимолий оқим-2” ва “Турк оқими” қувурларига санкциялар киритган ва қурилиш компанияларидан зудлик билан ишни тўхтатишни талаб қилган.

Станислав Бышокнинг сўзларига кўра, бу халқаро миқёсда бизнес юритишда янги сўз.

"Бу халқаро бизнес тарихидаги янги босқич - бизнес лойиҳасига “бу лойиҳа Россия томонидан сиёсий манипуляция бўлиши мумкин” деган уйдирма сабаблар билан санкцияларни киритиш. Бу мисли кўрилмаган янги тарихий воқеа", деди Станислав Бышок.

"Шимолий оқим-2" лойиҳаси Россия қирғоқларидан Болтиқ денгизи орқали Германияга қадар, умумий қуввати йилига 55 миллиард кубометр газни ташкил этадиган иккита газ қувурини қуришни ўз ичига олади. Европанинг йирик компаниялари лойиҳанинг иштирокчилари ҳисобланади.