Шомуродов Осиёнинг энг яхши футболчиси унвонига сазовор бўлиши мумкин

Ўзбекистон терма жамоаси ва “Ростов” ҳужумчиси Элдор Шомуродов “Тоттенҳэм”, “Ливерпуль”нинг машҳур юлдузлари билан унвон учун кураш олиб боради.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 23 дек – Sputnik. Ўзбекистон терма жамоаси ва Россиянинг “Ростов” футбол клубининг ҳужумчиси Элдор Шомуродов “Fox Sport Asia” нашрининг қисқа рўйхатидан ўрин олди ва Осиё-2019 энг яхши футболчиси унвони учун курашади. Бу ҳақда “Ростов” клуби матбуот хизмати хабар қилди.

Франция клуби Элдор Шомуродовга қизиқиш билдирмоқда

Рўйхатдан жами 24 нафар ўйинчилар ўрин олган. Улар орасида Такуми Минамино (“Ливерпуль”), Сон Хин Мин (“Тоттенҳэм”), Паулиньо (“Гуанчжоу Эвергранд”, Хитой) каби машҳур футболчилар ва бошқалар бор.

Номзодларга Осиёнинг етакчи спорт нашрларининг вакиллари овоз беришади.

Таъкидланишича, ушбу мукофот Осиё футбол конфедеренцияси томонидан топшириладиган Осиёда Йил футболчиси мукофоти билан алоқаси йўқ.