Парламент сайлови дастлабки натижалари эълон қилинди

Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо Улуғбек Абдусаломов Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига ўтказилган сайловлар натижаларини эълон қилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 23 дек – Sputnik. Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо Улуғбек Абдусаломов Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига ўтказилган сайловлар дастлабки натижаларини эълон қилди, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Ўзбекистонда сайловлар ўтказилди деб ҳисоблаш мумкин – Абдусаломов

Таъкидланишича, парламент сайлови ўтказилган 150 та сайлов округидан 128 тасидан депутатлар сайланган.

Шулардан:

Ўзбекистон Либерал демократик партияси – 43 нафар;

“Миллий тикланиш” демократик партияси – 35 нафар;

“Адолат” социал-демократик партияси - 21 нафар;

Халқ демократик партияси – 18 нафар;

Экологик партия – 11 нафар.

Парламент сайлови дастлабки натижалари эълон қилинди

МСК раисининг аниқлик киритишича, хориждаги сайловчиларни ҳам ҳисобга олганда умумий давомат 67,8 фоизни ташкил этган.

Сайлов кодексига кўра, овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг ярмидан кўпининг овозини, яъни 50 фоиздан ортиқ овоз олган номзод депутат этиб сайланган, деб ҳисобланади.

Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 22 округларда номзодларнинг биронтаси ҳам етарли миқдорда овоз ололмаганлиги сабабли мазкур округлардан депутат сайланмади.

150 минг сайловчи муддатидан олдин овоз бериш имкониятидан фойдаланди.