Доллар яна тушди – валюта курслари

Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади. Унга кўра доллар бу ҳафта ҳам арзонлашган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 23 дек – Sputnik. Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 24 декабрдан бошлаб янги қийматини белгилади.

Ўтган ҳафта арзонлашган доллар бу ҳафта ҳам бирданига 16,03 сўмга арзонлашган. 1 АҚШ доллари 9516,37 сўмни ташкил этмоқда.

Доллар яна тушди – валюта курслари

Узлуксиз кўтарилиб келаётган евро ҳам 56,85 сўмга арзонлашган. 1 евро 10 542,23 сўмни ташкил қилмоқда.

Рубль эса қимматлашишда давом этмоқда. Бу ҳафта 1,37 сўмга қимматлашди. 1 рубль 152,94 сўмни ташкил қилмоқда.