Ўзбекистонда қанча маҳбус сайловларда овоз беради

Ўзбекистонда ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жинояти учун озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган маҳкумларга сайловларда иштирок этиш ҳуқуқи берилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 22 дек – Sputnik. Ўзбекистонда қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларида  овоз бериши ҳуқуқига эга 3619 нафар маҳбус рўйхатга олинган. Бу ҳақда Ўзбекистон Марказий сайлов комиссиясида бўлиб ўтган брифингда Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов маълум қилди.

Фарғона вилоятида ноқонуний ташвиқот ҳолати аниқланди – Ички ишлар вазири

Таъкидланишича, улардан 1344 нафари нафари жазони ижро этиш колония манзилларида, 2275 нафари эса тергов ҳибсхоналарида овоз бериши мумкин. Ушбу сайловчилар учун 25 та участкалар очилган.

Сўнгги маълумотларга қараганда, соат 11.00га қадар қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларида  рўйхатга олинган сайловчиларнинг 2715 нафари ёки 75 фоизи овоз бериш ҳуқуқидан тўлиқ фойдаланган.

Айни пайтда хорижий кузатувчиларнинг 6 нафари қамокда сақлаш ва озодликлан махрум этиш жойларидаги сайлов участкаларида қатнашмоқдалар.