ТОШКЕНТ, 22 дек – Sputnik. АҚШнинг Германиядаги элчиси Ричард Гренелл “Шимолий оқим-2” қувурига қарши санкциялар Европа иттифоқи манфаати йўлида қабул қилингани, кўплаб давлатлар бунинг учун миннатдорчилик билдираётганини айтди. РИА Новости хабарига асосан.
“15 Европа давлатлари, Европа Комиссияси ва Европа парламенти - лойиҳа ҳақида ўз хавотирларини билдиришди. Биз европалик шерикларимиздан АҚШ уларнинг саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаши кераклигини анчадан бериш эшитиб келмоқдамиз. Шу сабабли, санкциялар Европа қарорини ифода этади”, - деди Гренелл Bild am Sonntag.
АҚШ “Шимолий оқим-2” ва “Туркия оқим” газ қувурларига қарши чораларни киритди.
“Шимолий оқим-2” қурилишини олиб бораётган Allseas компанияси ишни тўхтатишга мажбур бўлди.
Шу ўринда Германия ҳукумати “Германия ва Европа компанияларга қарши қаратилган бундай санкцияларни рад этиши”ни маълум қилганди.
Меркель ушбу масала бўйича айтган баёнотида, АҚШ санкцияларига қарши эканлиги, Вашингтонга жавоб чораларини “қатъий муҳокама” қилаётганлигини маълум қилди. Bild ёзишича, ҳақиқатдан мамлакат раҳбари АҚШ президенти Доналд Трампга уруш эълон қилди
“Шимолий оқим-2” газ қувури Россиядан Германияга Болтиқ денгизи орқали ўтади.
Лойиҳага кўра, газ қувурининг икки тармоғи узунлиги 2,4 минг километрдан ошади. “Шимолий оқим-2” Россия, Германия, Дания, Финляндия ва Швециянинг ҳудудий сувлари орқали утади.