Руҳоний: Япония Эронга америка санкцияларини “парчалаш” усулини таклиф қилди

Эрон президенти АҚШнинг Эронга қарши санкциялари халқаро меъёрларни бузиши ва ҳеч қандай натижа бермаслигини таъкидлаган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 22 дек – Sputnik. Токио АҚШнинг Теҳронга нисбатан санкцияларини қандай “парчалаш” мумкинлигига оид таклиф киритди. Бу ҳақда Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Японияга ташрифи якунига кўра маълум қилди, дея ёзади РИА Новости.

АҚШ Эронга қарши янги санкция киритди

“Японларнинг АҚШ санкцияларини парчалаш хусусида янги таклифи бор эди, бизнинг ҳам бу борада янги таклифимиз бор эди. Биз буни муҳокама қилдик, бу масала юзасидан маслаҳатлашувларимизни давом эттиришга келишиб олдик”,  - дея Руҳоний Япония бош вазири Синдзо Абэ билан бўлган музокаралар ҳақида гапирган.

Эрон президенти АҚШнинг Эронга қарши санкциялари халқаро меъёрларни бузиши ва ҳеч қандай натижа бермаслигини таъкидлаган. “Америкаликлар хато йўлдан қайтишга мажбур бўлишади”, - дея қўшимча қилган Руҳоний.