“Қамчиқ” довонининг автомобил йўли қордан тозаланди

“Тошкент-Ўш” автомобиль йўли “Қамчиқ” довонида жорий йилнинг 22 декабрь куни соат 11:40 дан автотранспорт воситаларининг икки томонлама ҳаракати йўлга қўйилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 22 дек – Sputnik. “Қамчиқ” довонида автотранспорт воситаларининг ҳаракати тикланди, деб хабар қилди ФВВ матбуот хизмати.

“Қамчиқ” довонидаги вазият юзасидан қўшимча маълумот берилди

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 21 декабрь куни соат 08:00 да А-373 “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг “Қамчиқ” довонида қор кўчкиси ҳавфи бўлганлиги сабабли довонда автотраспорт воситаларининг ҳаракати тўхтатилган эди.

2019 йил 21-22 декабрь кунлари ФВВ, МВ, ИИВ, “Ўзавтойўл” давлат қўмитаси куч ва воситалари томонидан “Қамчиқ” довонининг автомобил йўли қордан тозаланди.

“Ўзгидромет” марказининг қор кўчкиси мавжуд эмаслиги тўғрисидаги бюллетенига асосан, “Тошкент-Ўш” автомобиль йўли “Қамчиқ” довонида жорий йилнинг 22 декабрь куни соат 11:40 дан автотранспорт воситаларининг икки томонлама ҳаракати йўлга қўйилди.