Москвада ўзбекистонликлар овоз бермоқда

Бу йилги сайловларда Ўзбекистон фуқаролари учун овоз бериши учун қулай шароитлар яратилган. Россияда 8 та сайлов участкаси ташкил этилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 22 дек – Sputnik. Участкаларда сайлов жараёни Москва вақти билан 8.00 да бошланди, деб хабар қилди Sputnik мухбири.

Москвада ўзбекистонликлар овоз бермоқда

Участкага кўплаб ўзбекистонликлар оила аъзолари билан биргаликда ташриф буюриб, ўз овозларини беришмоқда.

Москвада ўзбекистонликлар овоз бермоқда

Депутатликка номзодлар ҳақида икки тилда кўплаб маълумот ташкил этилган. Сайлов ўтказиш комиссия аъзолари ва кузатувчилар фуқароларга ёрдам бермоқда.

Ўзбекистоннинг Россиядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ботиржон Асадов ҳам овоз берди.

Бу йил Россияда Ўзбекистон фуқаролари учун овоз бериши учун қулай шароитлар яратилган. Россияда 8 та сайлов участкалари ташкил этилган, ўтган сафар атиги 2 та бўлган эди.

Алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, ногиронлар учун зарур шарт-шароитлар яратилган - алоҳида ногиронлар аравачаси учун махсус кириш жойлари, бюллетенларни тўлдириш учун столлар қулай тарзда қўйилган.