Макрон президентлик нафақасидан воз кечди

Франциянинг амалдаги президенти Эммануэл Макрон муддатидан аввал собиқ президент сифатида бериладиган пенсиядан воз кечди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 22 дек – Sputnik. Франциянинг амалдаги президенти Эммануэл Макрон муддатидан аввал собиқ президент сифатида бериладиган пенсиядан воз кечди. РИА Новости Le Parisien нашрига асосан хабар қилди.

“Ислом терроризми”: Эрдўғон Макронни кескин танқид қилди

Нашрга ҳукуматдаги манба берган маълумотида айтилишича, бу биринчи президентлик даврининг охирида (2022 йил май) тўланадиган тўловлар, агар у иккинчи муддатда қолса, унга бериладиган нафақаси ойига (6,220 евро) тегишли.

"Биз танланган амалдорлар ўз хатти-ҳаракатлари билан ўрнак кўрсатадиган даврда яшаяпмиз", - деди суҳбатдош.

Унга кўра, Макроннинг қарори мамлакатдаги ҳозирги вазият билан боғлиқ: декабр ойидан бошлаб Францияда пенсия ислоҳотига қарши иш ташлаш бўлиб ўтди, бунинг натижасида айрим тоифалар, шу жумладан транспорт ходимлари бир қатор имтиёзлардан ва махсус пенсия режимларидан маҳрум бўлишлари мумкин.