Ўзбекистонда сайловлар ўтказилди деб ҳисоблаш мумкин – Абдусаломов

Марказий сайлов комиссияси Раиси Мирзо Улуғбек Абдусаломов сайловларда иштирок этган сайловчиларнинг умумий сони ҳақидаги маълумотларни эълон қилди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 22 дек – Sputnik. Марказий сайлов комиссияси Раиси Мирзо Улуғбек Абдусаломов сайловларда иштирок этган сайловчиларнинг умумий сони ҳақидаги маълумотларни эълон қилди, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Таъкидланишича, сайловда сайловчиларнинг 18 миллион 797 минг 810 нафаридан 13 миллион 355 минг 911 нафари (71,1 фоизи) иштирок этган.

Сайлов кодексига мувофиқ сайловда 33 фоиз сайловчи иштирок этса, сайлов бўлиб ўтган ҳисобланади.

 

Ўзбекистонда сайловлар ўтказилди деб ҳисоблаш мумкин – Абдусаломов

"23 декабр куни соат 14:00 да бўлиб ўтадиган матбуот анжуманида Олий Мажлис Қонунчилик палатасига ўтказилган сайловнинг дастлабки натижалари эълон қилинади",- деб таъкидлади МСК раиси.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда парламент сайловида илк бор бешта сиёсий партия иштирок этди: Ўзбекистон Халқ демократик партияси, Ўзбекистон либерал-демократик партияси, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ҳамда Ўзбекистон Экологик партияси.