Корея Ўзбекистон энергетикасини ривожлантиришга йилига беғараз 200 минг доллар ажратади

Энергетика вазирлигида “Korea Energy Agency” (KEA) ва “Korea Industrial Consulting Center” (KICC) компанияси вакиллари билан музокара ўтказилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 21 дек - Sputnik. 2020 йилдан бошлаб Жанубий Кореянинг “Korea Energy Agency” (KEA) ва “Korea Industrial Consulting Center” (KICC) компаниялари учун йилига беғараз асосда ўртача 200 минг АҚШ доллари миқдорида грант маблағлари ажратиш ниятида. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Ўзбекистонда электроэнергетика секторини рақамлаштириш режалаштирилмоқда

Маблағлар Ўзбекистоннинг энергетика соҳасини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш учун, жумладан, энергия самарадорлигини ошириш соҳасида кадрлар тайёрлаш учун сарфланади.

Бу ҳақда Ўзбекистон Энергетика вазирлигида Жанубий Корея компаниялари вакиллари билан музокаралар чоғида маълум қилинган.

Таъкидланишича, KICC компанияси энергия самарадорлиги соҳасида истиқболли техник-иқтисодий асослаш лойиҳасини тайёрлаган ва бу ҳамкорликнинг яна бир йўналишига айланиши мумкин бўлган.

Томонлар 2020 йилнинг февраль ойигача ҳамкорлик йўналишлари ва истиқболли лойиҳалар рўйхати акс этган меморандумни ишлаб чиқиш ва имзолашни режалаштиришмоқда.