ТОШКЕНТ, 21 дек - Sputnik. Бухоро вилоятининг Вобкент туманида қидирувда бўлган шахс Россиянинг Владивосток шаҳрида ушланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар қилди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон ЖКнинг 168-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир қилганлиги учун 2015 йил март ойида қидирувга эълон қилинган 53 ёшли фуқаро Т.Н. ходимлар томонидан олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида Владивосток шаҳрида ушланган.
Сўнгра у Ўзбекистонга юборилган. Ҳозирда жиноятчи вилоят ИИБ 4-сон Тергов ҳибсхонасига жойлаштирилган ва суд олдида жавоб беради.