Шавкат Мирзиёев Россияга жўнаб кетди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев МДҲнинг норасмий саммитида иштирок этиш учун Санкт-Петербургга жўнаб кетди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 20 дек – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Японияга расмий ташрифи доирасидаги тадбирлар якунланди. 

Мирзиёев ва унинг рафиқаси Япония императори билан учрашди

Икки томонлама учрашувлар ва қўшма тадбирларга бой дастур якунида салмоқли келишувларга эришилди.

Давлат раҳбари Токиода Япония Императори Нарухито, Бош вазир Синдзо Абэ, парламент раҳбарлари ва ҳукумат аъзолари, Япония бизнесининг етакчилари билан учрашувлар ўтказди.

Ўзбекистон билан Япония ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада чуқурлаштириш ва кенгайтириш тўғрисидаги Қўшма баёнот, ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар, инвестиция битимлари ва савдо шартномалари имзоланди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев МДҲнинг норасмий саммитида иштирок этиш учун Санкт-Петербургга жўнаб кетди.