Олий суд 19 нафар аёлни суд залидан озод этди

Олий судда ўтказилган очиқ суд мажлисларида жазони ўташ муассасасидаги 19 нафар аёлнинг назорат тартибида берган шикоят аризаси кўриб чиқилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 20 дек – Sputnik. 2019 йил 19 декабр куни 19 нафар аёл Хотин-қизлар қўмитаси кафиллигида суд залидан озод этилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий суди матбуот котиби маълум қилди.

Дам олиш кунлари Ўзбекистон бўйлаб қор ёғиши кутилмоқда

Олий судда ўтказилган очиқ суд мажлисларида жазони ўташ муассасасидаги 19 нафар аёлнинг назорат тартибида берган шикоят аризаси кўриб чиқилган.

Маҳкума аёлларнинг жазонинг асосий қисмини ўтаганлиги, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги, жазони ўташ жараёнида ўзининг ижобий жиҳатларини намоён этганлиги эътиборга олинган.

Шу боис 19 нафар аёлнинг ёши ҳамда Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитасининг кафолати хати инобатга олиниб, суд залидан озод этилган.