“Америка гўзали” танлови ғолибаси аниқланди - видео

Виргиния штати университетининг битирувчиси Камилла Шрайер “Мисс Америка” гўзаллик танлови ғолибаси бўлди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 20 дек – Sputnik. Виргиния штати университетининг битирувчиси Камилла Шрайер “Мисс Америка” гўзаллик танлови ғолибаси бўлди.

Шрайер биокимё ва биология тизимини ўрганиш дастури бўйича таҳсил олган. Келгусида у фармацевтика соҳасида илмий даража олишни режалаштирмоқда. Шрайерга олийгоҳда олган билимлари танловда ғолибликни қўлга киритишга ёрдам берди.

У истеъдод танлов босқичида -  водород пероксид моддаси кимёвий реакциясини намойиш қилди.

Коннектикут штатида ўтказилган танлови ғолибига 50 минг доллар мукофот берилди.

“Америка гўзали” танлови ғолибаси аниқланди - видео