Москва марказида Лубянка метроси ёнида Федерал хавфсизлик биноси олдида отишма юз берди.
ФХХ маълумотига кўра, фавқулодда ҳолат оқибатида жабрланганлар бор.
Ҳужум теракт сифатида баҳоланмоқда. Ёвуз ниятли кимсалар йўқ қилинган, унинг шахси аниқланмоқда. Юз берган ҳодиса ҳақида Россия президенти Владимир Путинга хабар беришди.
ФХХ маълум қилишича, Москва марказида юз берган отишмада бир нафар идора ходими ҳалок бўлган.