Ўзбекистон очиқ маълумотлар манбалари бўйича биринчи ўнталикдан ўрин олди

Очиқ маълумотлар манбалари бўйича биринчи ўнталикка АҚШ, Франция, Испания, Канада каби мамлакатлар киритилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 18 дек — Sputnik. “Open data Interception” очиқ маълумотлар манбалари бўйича рейтингни тақдим этди. Унда Ўзбекистон 9-поғонани эгаллади. Бу ҳақда Давлат статитика қўмитаси хабар қилмоқда.

Таъкидланишича, ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори ва Жаҳон банки Ўзбекистоннинг очиқ маълумотлар соҳасини фаол ривожлантиришга кўмаклашмоқда.

Очиқ маълумотлар манбалари бўйича биринчи ўнталикка кирувчи мамлакатлар рўйхати:

Ўзбекистон очиқ маълумотлар манбалари бўйича биринчи ўнталикдан ўрин олди

“Open Data Inception” - бу “Open Data Soft”  томонидан ишлаб чиқилган 2600 дан ортиқ очиқ маълумотлар порталларининг тўлиқ рўйхатидир. Бутун дунёда кенг фойдаланиладиган ва энг катта очиқ маълумотлар манбаларидан бири ҳисобланади.