Ёғли таклиф: депутатликка номзод сайловчиларни мой билан сотиб олмоқчи бўлди

Олмазор сайлов округидан Тошкент шаҳар депутатлигига номзоди кўрсатилган А.М.Аҳмедовнинг сайловолди ташвиқотлари юзасидан маъмурий иш қўзғатилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 18 дек – Sputnik. Олмазор сайлов округидан Тошкент шаҳар депутатлигига номзоди кўрсатилган А.М.Аҳмедовнинг сайловолди ташвиқотлари юзасидан  маъмурий иш қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати маълум қилди.

Сайлов комиссияси ижтимоий тармоқда тарқалган шубҳали хабарни ўрганади

Маълум бўлишича, 38-Олмазор сайлов округидан Тошкент шаҳар кенгаши депутатлигига номзоди кўрсатилган А.М.Ахмедов жорий йилнинг 15-16 декабрь кунлари Чилонзор тумани “Катта Чилонзор-1” ҳамда “Катта Чилонзор-2” МФЙлари ҳудудида ўтказилган ярмаркаларда иштирок этган.

Шунингдек, сайловчилар билан учрашиб, уларга “O'zlidep” логотипи жойлаштирилган пештахталар орқали раҳбарлигидаги ташкилот томонидан ишлаб чиқарилган ун ва ёғ маҳсулотини имтиёзли нархда сотган. Сайловчиларга шу тариқа сайловолди ташвиқотини олиб борган.

Айни дамда А.М.Ахмедовга нисбатан  маъмурий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатилиб, тўпланган ҳужжатлар маъмурий ишлар бўйича Чилонзор туман судига юборилган.