Ҳарбий сиёсатшунос: айни шароитда давлатлар учун ўзи ҳақида маълумотларни очиқлаш хавфли

Ҳарбий сиёсатшунослар уюшмаси аъзоси, "Россия офицерлари" умумроссия ташкилоти экспертлар кенгаши ташкилоти аъзоси, захирадаги подполковник Александр Перенжиев Ўзбекистоннинг очиқ маълумотлар манбаси халқаро рейтинглардаги юқори натижаларига изоҳ берди
Sputnik

Ўзбекистон очиқ маълумотлар манбалари бўйича Open Data Inception рейтингидаги давлатлар топ-10талигига киритилди. Мамлакат бу рейтингда тўққизинчи қаторни эгаллади. Ундан юқорида фақатгина Европанинг етакчи давлатлари ва АҚШ бор эди.

Россиялик эксперт сўзларига кўра, Марказий Осиё мамлакатининг бундай позицияси ғоят таъсирлидир, аммо бундай рейтингларнинг обрўси масаласи савол туғдиради.

"Геосиёсий рақобат муқаррар бўлган замонавий дунёда маълумотни очиқлаш ўта хавфли. Бу мудофаа мажмуалари ва аҳолига доир маълумотларга ҳам тааллуқли. Эҳтимол бу иқтисодий ва банк кўрсаткичлари учун муҳимдир, лекин бу ерда ҳам ўзига хос нозик жиҳатлар бор. РФ да мисол учун "ҳарбий сир". деган тушунча мавжуд. Шундай экан, бу каби маълумотларга жуда эҳтиёткорона муносабатда бўлиш лозим", - деди Перенджиев.

Эксперт изоҳини Sputnik Ўзбекистон радиоподкастида тингланг.

Ҳарбий сиёсатшунос: айни шароитда давлатлар учун ўзи ҳақида маълумотларни очиқлаш хавфли