Юнусободдаги метро қурилишида ер ўпирилиб тушди: ҳозир нималар рўй бермоқда – фото

18 декабрь куни эрталаб Тошкентда метронинг Юнусобод йўналиши қурилиши қисми ўпирилиб тушди. Бунга ёмғирнинг сурункали ёғиши сабаб қилиб кўрсатилмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 18 дек — Sputnik. Айни дамда Тошкентнинг Юнусобод туманида юз берган воқеа жойида амалдорлар, тез ёрдам бригадаси, ФВВ ва пойтахт ИИББ ходимлари бўлиб туришибди. Ўт ўчирувчилар 250 м3 тупроқ ўпирилиб тушиши натижасида ҳосил бўлган чуқурликдан сувни чиқариб ташлашмоқда. Чуқурликдан кичик экскаваторни олиб чиқишди, деб хабар қилмоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Ушбу авария транспорт ҳаракатига таъсир кўрсатмаган. Тупроқ ўпирилиб тушган жой илгари қурилиш майдончаси сифатида тўсиб қўйилган. Қурилиш яқинидаги “Mega Planet” савдо маркази ҳам ишини давом эттирмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига қараганда, ер ўпирилиши оқибатида рўй берган аварияда жароҳатланганлар йўқ.

Эслатиб ўтамиз, ҳодиса 18 декабрь содир бўлди. Тупроқ ўпирилиб тушишига ёмғирнинг сурункали ёғиши сабаб бўлган. Бош вазир биринчи ўринбосари Ачилбой Раматов шахсий назорати остида хизмат текшируви ўтказилмоқда. Тафсилотлар кейинроқ хабар қилинади.

Sputnik Ўзбекистон ҳодисани кузатишда давом этмоқда.