ТОШКЕНТ, 17 дек – Sputnik. 2020 йилнинг 1 январидан энг кам иш ҳақи миқдорининг ошиши муносабати билан Ўзбекистон ҳарбийлаштирилган нарядлари томонидан қўриқланадиган юклар учун йиғим миқдори ҳам ошади. Бу ҳақда Ўзбекистон Темир йўллари АЖнинг ахборот-таҳлилий медиа маркази маълум қилди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳарбийлаштирилган нарядлар томонидан кузатиб бориладиган маҳаллий, экспорт ва импорт товарлари учун йиғим миқдори 1 вагон-км ва контейнер-км.га 414 сўм(ҚҚСдан ташқари)ни ташкил этади.
Барча турдаги вагон ва универсал контейнерлари учун эса 1 вагон ва контейнер учун йиғим миқдори -0,11 АҚШ доллар(ҚҚС билан бирга)ни ташкил этади.
Ҳарбийлаштирилган нарядлар томонидан кузатиб бориладиган вагонлар сони 1 дан 5 тагача бўлса, йиғим ставкаси - 414 сўм(ҚҚСдан ташқари)ни ташкил этади.
Шунингдек, вагонлар сони 5 тадан ортиқ бўлса йиғим миқдори 394 сўм(ҚҚСдан ташқари) бўлади.
Қўриқланадиган вагонлар сонининг ялпи оғирлиги 3-5 ёки 40 тонна бўлганда йиғим ставкаси - 414 сўм(ҚҚСдан ташқари)ни ташкил этади.