Қозоғистонда 50 нафар ўзбекистонликни олиб кетаётган автобус бузилиб қолди

2019 йил 14 декабрда Самара-Чимкент йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган автобус Ақтобе вилояти Айтекеби тумани ҳудудида техник носозлик туфайли тўхтаб қолгани тўғрисида маълумот тарқалди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 17 дек – Sputnik. ТИВ Қозоғистонда бузилиб қолган автобус юзасидан баёнот берди.

Йўлда музлаб қолиши мумкин бўлган 18 кишига ёрдам кўрсатилди

Баёнотда айтилишича, Ўзбекистоннинг Ақтау шаҳридаги (Қозоғистон) Бош консулхонаси 2019 йил 14 декабр куни Самара-Чимкент йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган ва ичида 54 нафар одам, жумладан 50 та Ўзбекистон фуқароси бўлган автобус Ақтобе вилояти Айтекеби тумани ҳудудида техник носозлик туфайли тўхтаб қолгани тўғрисида ОАВда тарқалган маълумотни тасдиқлади.

Бош консулхона маълумотига кўра туман йўл-патрул хизмати йўловчиларни эвакуация қилиш, уларни иссиқ овқат билан таъминлаш ва автобусни таъмирлашда ёрдам кўрсатди. Автобус эса таъмирдан кейин ҳаракатни давом эттирган.

“Шу билан бирга ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти яна бир бор Ўзбекистон фуқаролари эътиборини автобусларда ёки автомобил транспортининг бошқа турларида қишги вақтда Қозоғистонга киришда ёки унинг ҳудудидан ўтишда эҳтимолий хатарларни ҳисобга олиш ва тегишли чоралар кўриш зарурлигига қаратади”, - дейилган хабарда.