Россия ва Ўзбекистонни яна иккита поезд боғлайди

2019 йил охири ва 2020 йил бошларида Москва ва Уфага янги қатнов йўлга қўйилади. Бу йўловчиларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида ташкил қилинмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 17 дек — Sputnik. “Ўзбекистон темир йўллари” 2019 йил охири ва 2020 йил бошларида Москва ва Уфага янги қатновни йўлга қўяди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар қилди.

Келгуси ҳафтадан Тошкент – Москва йўналишида автобус қатнови йўлга қўйилмоқда

“Жорий йилнинг 13 декабридан бошлаб №350/349-сонли поезд Термиз – Москва – Термиз йўналиши бўйича қатнай бошлади. Шунингдек, тармоқ темир йўл жадвалидаги янги йўналишлардан - 2020 йил февраль ойидан бошлаб Андижон – Уфа – Андижон йўналишидаги (№371/372-сонли) поезд қатнови бошланади”, - дейилади хабарда.

Таъкидланишича, давлатлараро поездларнинг йўловчилари учун махсус чегирмалар мавжуд. Хусусан, олдиндан сотиб олиш муддатига кўра чипта тарифининг 55 фоизгача чегирма мавжуд.