Қандай ҳолларда ҳисобрақамлар ва пластик карточкаларига банд солинади?

Қарздорларнинг банк ёки бошқа кредит ташкилотларидаги барча ҳисоб рақамлари, сақлашга қўйилган пул маблағлари ва ўзга қимматликлари тўғрисида маълумот бўлса, улар қонунга мувофиқ хатланади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 17 дек – Sputnik. Қарздорларнинг банк ёки бошқа кредит ташкилотларидаги барча ҳисоб рақамлари, сақлашга қўйилган пул маблағлари ва ўзга қимматликлари тўғрисида маълумот бўлса, улар қонунга мувофиқ хатланади.

МИБ, алимент ва маош: Бош прокуратура янги ҳужжат тайёрлади

Бу ҳақда бугун 17 декабрь куни АОКА агентлигида бўлиб ўтган брифингда таъкидлаб ўтилди. 

Бюро директори ўринбосари Ш.Ҳайдаровга кўра, қарздорга тегишли банклар ва ёки бошқа кредит ташкилотларидаги маблағлар Бюро давлат ижрочилари қарори билан хатланиши, бу вақт давомида жисмоний шахсларнинг ҳисоб рақамлари, шу жумладан пластик карточкасидаги маблағларига банд солиниши мумкин. 

Бюро давлат ижрочиси томонидан қарздордан мавжуд бўлган маблағлар ундирилсагина ҳисобрақамларга ва пластик карточкаларга қўйилган бандлар ҳам бекор қилинади. Шунингдек, бу ҳақда томонлар хабардор қилинади.