“Пахтакор” стадиони Осиё чемпионлар лигасида мухлис йиғиш борасида олтинчи бўлди

Стадиондаги ҳар бир учрашувга ўртача 24972 нафардан мухлислар келган. Бу эса Эрон грандлари “Истиқлол” ва “Персеполис”дан кейин минтақада энг яхши кўрсаткич ҳисобланади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 17 дек — Sputnik. “Пахтакор” стадиони Осиё чемпионлар лигасида мухслис йиғиш борасида олтинчи бўлди.

“Пахтакор” Чемпионлар Лигасида уй ўйинларига ишқибозлар ташрифи бўйича Ғарбий минтақада учинчи ўринда жойлашган. Стадионимиздаги ҳар бир учрашувга ўртача 24972 нафардан мухлислар келган. Бу эса Эрон грандлари “Истиқлол” ва “Персеполис”дан кейин бизнинг минтақада энг яхши кўрсаткич ҳисобланади. Бутун Осиёда эса Чемпионлар Лигасида “Пахтакор” кучли олтиликда турибди”,  - дейилади клуб хабарида.

“Пахтакор” стадионини нима кутмоқда – клуб жавоби

Таъкидланишича, Хитойнинг “Гуанчжоу Эвергранд” ва “Бейжинг Гоан”, Япониянинг “Урава Редс” клубларида ҳам бу борада кўрсаткич яхшироқ.

Бундан ташқари, пойтахт стадиони 2019 йил Суперлигада мухлис йиғиш борасида яхши натижа қайд этиб, иккинчи поғонадан жой олган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги "Пахтакор" марказий стадионининг бузилишига нисбатан ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан бўлаётган эътирозларга жавоб бергани хабар қилинган эди.