Москалькова ноқонуний мигрантларнинг ягона маълумотлар базасини яратишга чақирди

Россиялик омбудсмен ноқонуний миграция муаммосига эътибор қаратиб, Евроосиё давлати чегараларида ягона ахборот базасини яратиш зарурати юзага келганини айтди. Бу, аввало, мигрантларнинг ўзига ёрдам беради.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 17 декабря - Sputnik. Россия президентининг инсон ҳуқуқлари бўйича маслаҳатчиси Татьяна Москалькова ноқонуний мигрантларнинг ягона маълумотлар базаси ўзига киришга тақиқ қўйилганидан бехабар кишиларни дуч келадиган муаммолардан огоҳлантиришга ёрдам беради деб ҳисоблайди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.

Собиқ СССР аҳолисига Россия фуқаролигини олишни осонлаштириш керак – омбудсмен

“Ноқонуний миграция муаммоси алоҳида долзарблигича қолмоқда. Евроосиё давлати чегараларида ноқонуний мигрантларнинг киришига чеклов қўйилгани ҳақидаги маълумотларга эга бўлган ягона ахборот базасини яратиш зарурати юзага келган. Баъзан киши унга кириш тақиқланганини билмайди: у чегарага келади ва қийин аҳволда қолади. Биз бундай кишиларни ҳимоя қилмоқчимиз”,  - деди Москалькова.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон фуқароларидан 480 000 кишига Россияга киришга тақиқ қўйилгани хабар қилинган эди.

Россия қонунчилигига кўра, икки ва ундан ортиқ марта маъмурий ҳуқуқбузарликка йўл қўйган хорижий фуқарога нисбатан Россия ҳудудига киришга 3 йил муддатга тақиқ қўйилиши мумкин.

Агар хорижий фуқаро, ушбу тақиқни бузиб, Россия ҳудудига ноқонуний йўл билан кириб келишга уринса, унга нисбатан жиноий иш қўзғатилиб, янада қаттиққўл жазо чораси қўлланилиши мумкин.

Шунинг учун Россияга келишни режалаштираётган фуқаролар, биринчи навбатда Россия миграция хизматининг расмий сайтида ўзларига нисбатан тақиқ қўйилган ёки қўйилмаганини текширишлари керак.