Мирзиёев ва унинг рафиқаси Японияда қандай кутиб олинди

Шавкат Мирзиёев 17 декабрь куни Японияга расмий ташриф дастуридаги биринчи манзил - Нагоя шаҳрига келди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 17 дек – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 17 декабрь куни Японияга расмий ташриф дастуридаги биринчи манзил - Нагоя шаҳрига келди, деб хабар қилди президент матбуот хизмати.

Мирзиёев ва унинг рафиқаси Японияда қандай кутиб олинди

Тюбу халқаро аэропортида давлат раҳбарини Япония ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Синичи Накатани, Нагоя шаҳри мэри Такаси Кавамура ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Мирзиёев ва унинг рафиқаси Японияда қандай кутиб олинди

Ташрифнинг асосий тадбирлари 18 декабрь куни бошланади. 

Мирзиёев ва унинг рафиқаси Японияда қандай кутиб олинди

Ўзбекистон президенти Нагоя ва Токио шаҳарларида қатор икки томонлама учрашув ва тадбирлар ўтказади.

Мирзиёев ва унинг рафиқаси Японияда қандай кутиб олинди

Нагояда Аичи префектураси ва шаҳар мэрияси раҳбарлари билан музокаралар бўлиб ўтади. Шунингдек, Нагоя университетига ташриф буюриш кўзда тутилган.

Мирзиёев ва унинг рафиқаси Японияда қандай кутиб олинди

Шу куниёқ Япония Бош вазирининг ўринбосари, молия вазири Таро Асо, "Ўзбекистон-Япония" парламентлараро дўстлик лигаси фаоллари ҳамда Япониянинг етакчи компания ва банклари вакиллари билан учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.