Ўзбекистондаги ноқулай об-ҳаво яна қатновлар жадвалига таъсир кўрсатмоқда

Ўзбекистонда яна туман ва ноқулай об-ҳаво шароитлари кузатилмоқда. Тошкент аэропортидаги кўриниш етарли даражада бўлмаганлиги боис Жидда-Тошкент қатнови Бухоро аэропортида қўнишга мажбур бўлди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 16 дек — Sputnik. Ўзбекистонда яна туман ва ноқулай об-ҳаво шароитлари кузатилмоқда. Шу боис иккита самолётнинг қўниш вақти ва жойи ўзгартирилган. Бу ҳақда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” ахборот хизмати хабар қилмоқда.

Наманганга рейс нега кечиктирилди: бортдаги муштлашув ва Uzbekistan Airways жавоби

Қайд этилишича, бугун HY-042 Самарқанд-Тошкент қатнови аэропортида кўриниш қониқарли даражада бўлмаганли сабабли учиш вақти 9:30 га кўчирилган. Шу муносабат билан HY-065 Тошкент-Термиз қатнови вақти соат 10:30 га сурилган.

Шунингдек, соат 7:17 да Тошкент аэропортидаги кўриниш етарли даражада бўлмаганлиги боис HY-3620 Жидда-Тошкент қатнови ҳаво кемаси Бухоро аэропортида қўнишга мажбур бўлган. Бир оз вақтдан сўнг самолёт Тошкентга учишга қарор қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган ва Фарғонага учган самолёт ноқулай об-ҳаво сабаб Тошкентга қўнгани хабар қилинган эди.