Ўзбекистонда жамоатчилик назоратини ўрнатиш мақсадида мобил илова ишга туширилади

Тамаки ҳамда спиртли ичимликларнинг ноқонуний савдосига гувоҳ бўлган фуқаролар бевосита ҳолатни суратга олиб, мобил илова орқали Давлат солиқ қўмитасига юборишлари мумкин бўлади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 16 дек – Sputnik. Ўзбекистонда вояга етмаганлар орасида тамаки маҳсулотлари ва спиртли ичимликлар ноқонуний савдосини олдини олиш мақсадида мобил илова ишга тушади. Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган навбатдаги матбуот анжуманида айтиб ўтилди.

Автобусда тамаки чеккан ҳайдовчига чора кўрилди

Бугун 16 декабр куни АОКАда, вояга етмаганлар орасида тамаки маҳсулотлари ва спиртли ичимликларни ноқонуний сотилишининг олдини олиш юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитасининг Солиқ соҳасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи Акромхон Аъзамхоновнинг таъкидлашича, Ўзбекистонда жамоатчилик назоратини кучайтириш мақсадида мобил илова ишга туширилмоқда.

Тамаки ҳамда спиртли ичимликларнинг ноқонуний савдосига гувоҳ бўлган фуқаролар бевосита ҳолатни суратга олиб, мобил илова орқали Давлат солиқ қўмитасига юборишлари мумкин бўлади.

Мобил илова орқали келиб тушган маълумотлар соҳа мутахассислари томонидан ўрганилиб, содир этилган ҳуқубузарлик юзасидан қонун доирасида тегишли чора кўрилади.

Мобил илованинг ташкил этилишидан мақсад, тамаки маҳсулотлари ва спиртли ичимликлар ноқонуний савдосининг олдини олишга бевосита жамоатчилик ҳиссасини қўшишдан иборатдир.