Хитой АҚШга норозилик билдирди

ОАВда АҚШ яширинча икки нафар хитойлик дипломатни мамлакатдан чиқариб юборганлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Хитой ҳукумати бунга муносабат билдирди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 16 дек — Sputnik. Пекин АҚШдан икки нафар хитойлик дипломат чиқариб юборилгандан сўнг Вашингтонгга норозилик билдирди. Бу ҳақда Хитой ТИВ расмий вакили Гэн Шуан маълум қилди.

Хитой АҚШга кескин санкциялар жорий этди

Унинг сўзларига кўра, Америка томонининг айловлари мутлақо ёлғон. Шу боис мамлакат АҚШга норозилик билдирган.

Аввалроқ “New York Times” газетаси ўз манбаларига таянган ҳолда АҚШ яширинча сентябрь ойи охирида Норфолк шаҳри яқинидаги (Виржиния штати) ҳарбий базага киришга уринган икки нафар Хитой дипломатларини чиқариб юборганини ҳақида хабар тарқатган эди.