Жамоат жойларида чекувчилардан қанча жарима ундирилгани маълум бўлди

Ўзбекистонда жамоат жойларида тамаки маҳсулотларини истеъмол қилган 145 957 нафар фуқаролардан давлат фойдасига 4 млрд 883 млн 650 минг 793 сўм жарималар ундирилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 16 дек – Sputnik.  Жамоат жойларида чекувчи кашандалар давлат фойдасига 4 млрд 883 млн 650 минг 793 сўм жарима тўлади. Sputnik Ўзбекистон мухбири хабарига асосан.

Ўзбекистонда жамоатчилик назоратини ўрнатиш мақсадида мобил илова ишга туширилади

Ўзбекистонда жамоат жойларида тамаки маҳсулотларини истеъмол қилган 145 957 нафар фуқаролардан давлат фойдасига 4 млрд 883 млн 650 минг 793 сўм жарималар ундирилган. Бу ҳақда АОКАда ИИВ томонидан ташкил этилган матбуот анжуманида Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси бошлиғи Бахтиёр Бердиалиев маълум қилди.   

Бундан ташқари Тошкентда юз берган 25 612 та ҳолатда МЖТКнинг 187-моддаси бузилган. Ушбу кўрсаткич республика бўйича 119 526 ҳолатни ташкил этиб, ҳуқуқбузарлардан давлат ҳисобига 3 млрд 84 млн 634 мингдан ортиқ жарима ундирилган.

Фуқароларнинг хонаки усулда ўткир спиртли ичимликларни тайёрлаш ва сотиш ҳолатлари бўйича эса Республика бўйича 194  ҳолат кузатилган. Мазкур ҳолатлар Тошкент вилоятида 16 та, Жиззахда эса 105 тани ташкил этган.

Тамаки ҳамда спиртли ичимликларнинг ноқонуний савдоси юзасидан эса 550 та ҳолат аниқланиб, ҳуқубузарларга нисбатан қонуний чора кўриш учун ваколатли идораларга юборилган.

Шунингдек, таълим, спорт ва диний муассасаларидан икки юз метрдан кам радиусда алкогол савдосини амалга оширган 697 та юридик ҳамда 1812 нафар жисмоний шахслар расман огоҳлантирилган.