Ўзбекистонда 1 мартдан ер ажратиш жараёни янада шаффоф бўлади

Ер ажратиш ҳақидаги ҳужжатлар 1 кун муддатда тегишли ҳокимликларнинг расмий веб-сайтларида эълон қилинади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 15 дек – Sputnik. Ўзбекистонда 2020 йил 1 мартдан бошлаб жисмоний ва юридик шахсларга ер ажратиш жараёни янада шаффоф бўлади. Бу президентнинг 13 декабрдаги қарори билан тасдиқланган.

Бош прокуратура ўзбошимчалик билан қурилган уй-жойларга чора кўрмоқда

Қарорга мувофиқ 2020 йил 1 мартдан бошлаб жисмоний ва юридик шахсларга ер ажратиш ҳақидаги ҳужжатлар қабул қилинганидан (расмийлаштирилганидан) кейин 1 кун муддатда тегишли ҳокимликларнинг расмий веб-сайтларида эълон қилинади.

Худди шу кундан бошлаб аҳоли масканларининг меъморий қиёфасини тубдан янгилаш ва ободонлаштириш, уларда комплекс қурилиш ва реконструкция қилиш ишларини амалга оширишга оид қарорлар дастлаб ўша ҳудуддаги аҳоли ўртасида муҳокама қилиниб, жамоатчилик экспертизасидан ўтказилади.