Тошкентда туристик полиция алданган хорижликка ёрдам берди

Меҳмонхонада олдиндан 3 кунлик тўловни тўлаган меҳмоннинг зудлик билан Самарқандга кетиши керак бўлиб қолади. Меҳмонхона маъмурияти унга икки кунлик тўловни қайтармайман деб туриб олади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 15 дек – Sputnik. Ўзбекистонга тижорат қилиш мақсадида келган чет эл фуқароси меҳмонхонада юзага келган муаммо туфайли туристик полициясига мурожаат қилишга мажбур бўлди. Бу ҳақда ИИББ хабар қилди.

Умрага юборилган 14 нафар зиёратчининг визаси сохта бўлиб чиқди

Маълум бўлишича, хорижлик меҳмон меҳмонхонада яшаш учун уч кунлик тўловни олдиндан тўлаган. Аммо эртаси куни у тезда Самарқандга кетиши керак бўлиб қолади. Меҳмон маъмуриятга қайта ҳисоб-китоб қилиб, икки кунлик тўловни қайтариб беришларини сўраган, бироқ рад жавобини олган.

Натижада меҳмон Тошкент шаҳар ИИББ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармасига ёрдам сўраб мурожаат қилган.

Хабарда бошқарма офицерлари воқеа жойига етиб боргани қайд этилган. Муаммо ўрганиб чиқилгач, меҳмонхона маъмурияти меҳмонга унинг пулларини қайтариб берган.