Термиз шаҳри чегараси кенгайди

Шаҳар аҳолисига қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Термиз тумани ҳудудининг 1 561 гектар ер майдони Термиз шаҳри таркибига ўтказилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 15 дек – Sputnik.  Сенатнинг 25-ялпи мажлисида сенаторлар Сурхондарё вилояти Термиз туманининг чегарасини ўзгартириш, Термиз шаҳрининг чегарасини кенгайтириш ва тасдиқлаш тўғрисидаги қарорни маъқуллаб овоз беришди.

Шаҳар аҳолисига қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Термиз тумани ҳудудининг 1 561 гектар ер майдони Термиз шаҳри таркибига ўтказилади.

Термиз шаҳри ҳудуди кенгаяди

Термиз шаҳрига ўтказилаётган ҳудудда 8 та кўп қаватли уйлар 1 та оилавий поликлиника, 4 та маданий мерос объекти, 8 та мактабгача таълим ва 8 та умумтаълим муассасалари мавжуд.

Термиз тумани ҳудудининг 1 561 гектар ер майдони Термиз шаҳри таркибига ўтказилиши натижасида, шаҳар ҳудуди кенгайиб, мазкур ҳудудда 25 та савдо хизмат кўрсатиш объектлари, 13 та тиббиёт муассасаси, 15 та спорт ва маданий объектлар, 6 та умумтаълим мактаби, 5 та мактабгача таълим муассаси ҳамда 2 та 12 қаватли замонавий меҳмонхона қурилиши режалаштирилган.

Термиз шаҳрига 1929 йилда асос солинган бўлиб, аҳолиси 146 минг кишини, умумий ер майдони 2,8 минг гектарни ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Термиз шаҳри ҳудуди кенгайиши ҳақида хабар қилинган эди.