Ўзбекистон ва ЕОИИ

Путин ЕОИИда нафақа таъминоти тўғрисидаги битим имзоланишини маъқуллади

Битим кучга кирганидан сўнг нафақалар ушбу стаж орттирилган ЕОИИга аъзо давлат томонидан тайинланади ва тўланади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 15 дек – Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар ҳудудида ходимларнинг нафақа билан таъминлаш тўғрисидаги битим имзоланишини маъқуллади. Тегишли фармойиш ҳуқуқий ахборот расмий интернет порталида эълон қилинган.

ЕОИИ аъзолари нафақа тўғрисида янги шартнома имзолайди

Ҳужжат Олий Евросиё иқтисодий кенгаши йиғилишида имзоланиши мумкин.

Битим кучга кирганидан сўнг нафақалар ушбу стаж орттирилган аъзо давлат томонидан тайинланади ва тўланади.

Фуқаро нафақа тўлаш тўғрисидаги ариза билан яшаб турган мамлакатида мурожаат қилиши мумкин.

ЕОИИга аъзо давлатлар ишчиларининг нафақа таъминоти тўғрисидаги битим бўйича ишлар бир неча йил давомида амалга оширилди. Ҳозирда ЕОИИга Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзодир.