Улкан пиццани тайёрлашга 60 килограмм хамир ва пишлоқ керак бўлди. Шунингдек, 30 литр қайла сарфланди. Аввалига 35 метрли пицца пишириш режалаштирилган эди, бироқ натижада мўлжалланган ўлчамдан кўра узунроқ тайёрлашга эришилди.
Италияликлар ҳам ип эшолмайди: Тошкентда улкан пицца тайёрланди – видео
© Sputnik / Рамиз Бахтияров
Қишнинг совуқ ҳавосига қарамасдан Ўзбекистон пойтахтида минглаб тошкентликлар тўрт соат давомида пиццани пишишини кутишди. Уларнинг кутганлари зое кетмади. Қайноққина ва мазали пицца барчага улашишди. Биринчи навбатда болажонлар татиб кўриб, баҳо беришди.
Sputnik Ўзбекистон лавҳасида ёрқин байрамнинг тафсилотларини томоша қилинг.