Қафас ёпилганда мен ҳар доимдек ўз ишимни қиламан - Ҳабиб Тони билан жанги ҳақида

UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов Тони Фергюсонни нима учун ёқмаслигини айтди. Нурмагомедов ва Фергюсон ўртасида жанг Нью-Йоркда 18 апрелда Barclays Center аренасида ўтказилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 13 дек – Sputnik. UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов америкалик жангчи Тони Фергюсонни нима учун ёқмаслигини айтди.

“Москвада кўришамиз, мушукча”: Ҳабиб ва Конор яна жанжаллашди

“Тони жуда яхши жангчи ва мен унга қарши шахсий нарсам йўқ, лекин ростини айтсам, мен уни ёқтирмайман. Мен унинг бошида нималар бўлаётганини тушунмайман, менга бу керак керак ҳам эмас. Мен бўлажак жангга эътиборимни қаратаман. Қафас ёпилганда мен ҳар доимгидек ишимни бажараман”, - RT спортчининг сўзларини келтиради.

Эслатиб ўтамиз, Нурмагомедов ва Фергюсон ўртасида жанг Нью-Йоркда 18 апрелда Barclays Center аренасида ўтказилади.

Нурмагомедов сентябрда Абу-Дабида америкалик жангчи Дастин Пуарьени мағлубиятга учратиб, UFC чемпионлик камарини ҳимоя қилганди.

Фергюсон июн ойида ўтказган охирги жангида Серрон устидан ғалаба қозонганди. Фергюсон профессионал карьерасида 25 та жангда ғалаба қозонган бўлса, 3 та жангда  мағлубият аламини тортган.

Нурмагомедов 28 та жанг ўтказган бўлса, барчасида ғалаба қозонган.