Мева-сабзавотчиликка ихтисослашган 55 та тумандаги боғлар хатловдан ўтказилади

“Мева-сабзавотчилик ва узумчилик тармоғини янада ривожлантириш, соҳада қўшилган қиймат занжирини яратишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” президент қарори қабул қилинди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 13 дек – Sputnik. “Мева-сабзавотчилик ва узумчилик тармоғини янада ривожлантириш, соҳада қўшилган қиймат занжирини яратишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” президент қарори қабул қилинди.

Яшил йўлак, ёхуд Россияга Ўзбекистон мева-сабзавотлари экспортини қандай кўпайтириш мумкин

Қарорга мувофиқ, мева-сабзавот ва узум маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт қилишда кластер ва кооперация тизимини ривожлантиришнинг янги механизмлари жорий этилади.

Мева-сабзавот кластери ташаббускор, тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ўртасидаги уч томонлама келишув асосида ташкил этилади.

Қарорга кўра:

- мева-сабзавотчиликка ихтисослашган 55 та тумандаги мавжуд боғ ва токзорлар хатловдан ўтказилади;

- хатлов натижасига кўра самарасиз боғ ва токзорларни янгилаш юзасидан туманлар кесимида манзилли рўйхатлар шакллантирилади ва тасдиқланади;

- янги боғ ва токзорларни барпо этишда улар олдиндан аниқ мева-сабзавот кластерига ёки қишлоқ хўжалиги бирлашмасига бириктирилади.

Қуйидаги ерларда интенсив боғ ва токзорлар барпо этилади, иссиқхоналар қурилади ҳамда улар аҳолига лизинг ва кредит шартлари асосида берилади:

- қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган очиқ ер майдонлари;

Яшил мерос: Самарқанд чинорларини ким эккан?

- ҳосилдорлиги паст бўлган пахта ва ғалладан бўшаган майдонлар;

- яроқсиз деб топилган боғ ва токзорлар жойлашган ерлар.

Қарорга мувофиқ:

- қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзолари ва мева-сабзавот кластерлари иштирокчиларига интенсив кўчатлар (пакана ва ярим пакана) ҳамда пайвандтагларни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар ажратилади;

- узумчилик йўналишидаги инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун тижорат банклари кредитлари бўйича кафиллик тақдим этилади;

- кам таъминланган оилалар бандлигини таъминлаш мақсадида ташкил этиладиган қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларига субсидиялар ажратилади.