Эрон Форс кўрфазидан Ўзбекистонга транзит коридор очиб беришга тайёр

Эрон Форс кўрфази ва Ўзбекистон орасида товар ва маҳсулотлар ҳаракатланиши учун транзит коридор очиб беришга тайёр.  
Sputnik

ТОШКЕНТ, 13 дек – Sputnik. Кеча Тошкентдаги  “International Hotel Tashkent” мехмонхонасида Ўзбекистон - Эрон бизнес форуми бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Сармоялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов Эрон Саноат, шахталар ва савдо вазири Реза Рахмани билан учрашди.

Ўзбекистонга 100 та Эрон фирмаси келиши режалаштирилган – Амани

Учрашув давомида Эрон томон Ўзбекистон билан муносабатларга аолҳида эътибор бераётганини, ҳамда икки томонлама савдо ҳамкорлигини янада юқори даражага кўтаришга тайёр эканини хабар қилди. Шу жумладан Эрон Форс кўрфази давлатлари ва Ўзбекистон орасида товарлар ҳеч қандай чекловсиз ҳаракатланиши учун йўл очиб беришга тайёрлигини хабар қилди. 

“Эрон Шимолий Африка ва Форс кўрфазидан маҳсулотларни ҳеч қандай чекловсиз Ўзбекистонга олиб келиш учун транзит коридор яратишга тайёр”, - деди Эрон вазири.

Эслатиб ўтамиз,  2018 йил якунларига кўра, Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги ўзаро товар айланмаси 306,5 миллион долларни ташкил этди. Бугунги кунда Ўзбекистонда Эрон сармоядорлари иштирокида 120 та қўшма корхона фаолият кўрсатмоқда. Улардан 15 таси 100% Эрон капитали иштирокида ташкил қилинган.