Тошкентда товламачи аёл ўз мижозини антиқа тарзда чув туширди

Фолбин ёрдамида "Иссиқ-совуқ" қилиб бир йигитга турмушга чиқмоқчи бўлган қиз пули ва тақинчоқларидан айрилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 12 дек – Sputnik. Тошкентда ииссиқ-совуқ қилиш билан шуғулланадиган товламачи аёл ўз мижозини антиқа тарзда чув туширди, деб хабар қилмоқда ИИББ.  Миробод тумани ҳуқуқ тартибот идораларига 28 ёшли А.З. мурожаат қилиб, 20 ёшли С.В.га нисбатан чора кўришни сўрайди. 

ИИББ совуқда уйсиз қолган кишиларнинг ҳаётини сақлаб қолишга чақирди

Маълум бўлишича, С.В. фуқаро А.З.нинг ишончига кириб, “мижози” айтган йигит билан унинг тақдирини “боғлаб” қўйишга ёрдам беришини айтади.  Ушбу "хизматлари" учун эса А.З.га тегишли бўлган 450.000 сўм ва умумий қиймати 32.890.000 сўм бўлган тилла тақинчоқларни қўлга киритади.

Аммо "сеҳргар" ваъдасида турмайди ва пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборади.

Қайд этилишича, ушбу факт асосида ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси ("Фирибгарлик") бўйича жиноий иш қўзғатилган.

“Ҳурматли фуқаролар, агар сиз фирибгарлик қурбони бўлган бўлсангиз, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилинг” дейилади ИИББ хабарида.