Тошкент марказидаги айрим кўчалар салкам бир ойга ёпилади

Янги йил байрами тадбири муносабати билан Тошкентда айрим кўчалар 13 декабрдан бошлаб салкам бир ойга ёпилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 12 дек – Sputnik. Эртага, 13 декабрдан бошлаб, Тошкентнинг баъзи кўчаларида автомобил қатнови тўхтатилади, дея хабар бермоқда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати. 

Ҳокимлик хабарида қайд этилишича, автомобил ҳаракати чеклови айни дамда олиб борилаётган Янги йил айёмига тайёргарлик ва байрам тадбирлари билан боғлиқ.

Шу муносабат билан 13 декабрь куни соат 08:00 дан бошлаб 2020 йил 10 январь кунига қадар Истиқлол кўчасининг Амир Темур шоҳ кўчасидан Буюк Турон кўчасигача бўлган қисми ҳамда Зарафшон кўчасининг Мустақиллик шоҳ кўчасидан Истиқлол кўчасигача бўлган қисмларида ҳаракат тўхтатилади.

“Келтирилган ноқулайлик учун узр сўраймиз!”, - дейилади хабарда.

Тошкент марказидаги айрим кўчалар салкам бир ойга ёпилади