Россияда виза асосида ишлайдиган хорижликлар учун квота қисқарди

Россияда меҳнат мигрантлари учун квоталар сони деярли учдан бирга қисқартирилди. Кейинги йилда Россия ҳукумати 105 минг меҳнат мигрантларини жалб қилишни режалаштирган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 12 дек – Sputnik. Россия ҳукумати виза асосида мамлакатга келадиган хорижликлар учун ишлаш учун рухсатномалар бўйича квотани тасдиқлади. 2020 йилга квота 105 минг кишини ташкил этди.

Мигрантлар Москва бюджетига қанча даромад келтиргани маълум бўлди

Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан  чорак қисмдан кўпроққа камайди.

2019 йилда квота 144,5 минг киши бўлган, 2018 йил билан солиштирилганда тахминан 20 фоизга камайтирилди. 2020 йилда рухсатномалар сони 27 фоизга қисқарди.

“Федерация субъектлари таклифлари асосида 2020 йилда чет эл ишчиларини жалб қилиш талаби аниқланди - 104, 99 минг киши, бу 2019 йилга белгиланган эҳтиёжларнинг 72,6 фоизини ташкил этади. Россияга кириш учун таклифномалар ва чет эл фуқароларига ишлаш учун рухсатномалар бериш квоталари бир хил миқдорда белгиланди”, - дейилган ҳужжатда.

2019 йил биринчи ярмида Россияга ишлаш учун 2,4 миллион хорижлик келган. Булар асосан МДҲ фуқаролари. Келувчилар сони бўйича етакчи ўринда - Тожикистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Украина ва Қозоғистон фуқаролари.