Россия “қотил астериодлар”га қарши воситаларни яратиш устида иш олиб бормоқда

Россия хавфли астероидларга қарши курашиш технологияларини яратиш бўйича илмий-тадқиқот ишларини олиб бормоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 12 дек – Sputnik. Россия хавфли астероидларга қарши курашиш технологияларини яратиш бўйича илмий-тадқиқот ишларини олиб бормоқда, бу ҳақда “Роскосмос” илмий институти марказ бошлиғи Игор Бакарас РИА Новости’га берган интервьюда маълум қилди.

Олим инсониятни йўқ қилиши мумкин бўлган астероидлар ҳақида гапирди

Унинг сўзларига кўра, олимлар хавф остида бўлган самовий жисмни ёки уни орбитадан узоқлаштириш, шу жумладан кинетик зарба, сунъий йўлдош ёрдамида астероидни хавфли траекторияни ўзгартириш, бу мақсадларда ракета двигателлари фойдаланиш усулларини кўриб чиқишмоқда.

“Ҳозирги вақтда ушбу йўналишдаги ишлар асосан назарий тадқиқотлар ва турли хил математик моделлаштириш билан чекланган”, - дейди Бакарас.

Олим таъкидлашича, астероидларга қарши курашнинг бундай усулларини техник жиҳатдан амалга ошириш муайян самовий жисмларнинг ҳаракат хусусиятлари, уларнинг тузилиши ва физик-кимёвий хоссалари тўғрисида аниқ маълумотларнинг этишмаслиги тўсқинлик қилмоқда.

Октябр ойи бошларида, Россия илмий институтлари ва марказлари жамоаси, унга ядровий мослама ёрдамида Ерга таҳдид солувчи астероидни йўқ қилишнинг хавфсиз ва самарали усулини тан олганлиги ҳақида хабар берилган эди. Олимлар хавфни тўхтатишнинг бошқа усуллари қолмаганда бу энг сўнгги чора сифатида қўлланилиши таъкидлашди.