Ўзбекистон айрим ҳудудларида “свет” бўлмайди

Эртага, 13 декабрь куни Тошкент шаҳри ва Хоразм вилоятининг айрим ҳудудларида электр энергиясининг ўчирилиши кузатилмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 12 дек – Sputnik.  Эртага, 13-декабрь куни Тошкент шаҳри ва Хоразм вилоятининг айрим ҳудудларида  электр энергияси ўчирилади. Бу ҳақда "Худудий электр тармоклари" АЖ матбуот хизмати маълум қилди.

Туркманистон Ўзбекистонга электр энергиясини етказиб беришни бошлади

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманига қарашли 16-мавзесида жойлашган 10 кВ ТП 3188-сонли трансформатор пунктида режали мукаммал таъмирлаш  ишлари хавфсиз тарзда бажарилишини тақозо этади.  Шу боис мазкур ҳудуддаги 10-11-сонли  кўп қаватли аҳоли яшаш хонадонларида электр энергияси соат 10:00 дан 17:00 қадар вақтинчалик ўчирилади.

Шунингдек, жорий таъмирлаш ишлари ўтказилиши муносабати Урганч туманининг "Юқори жирмиз", "Қорамон", "Беруний", "Каттабоғ", "Хожибойлар", "Оқбоғ", "Адолат", "Чаккакўл", "Шоликор" маҳаллаларида   ҳам   соат 10:00 дан 18:00 гача электр энергияси вақтинчалик узиб қўйилади.