Ўзбекистонлик зиёратчилар учун Умра парвозлари икки бараварга оширилди

10 декабрдан Саудия Арабистонига Умра авиақатновларини бир кунда икки мартадан амалга ошириш бошланди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 11 дек — Sputnik. Ўзбекистон зиёратчилар учун Умра парвозларини икки бараварга оширди. Бу ҳақда мамлакат Мусулмонлар идораси матбуот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, 10 декабрдан Саудия Арабистонига Умра авиақатновларини бир кунда икки мартадан амалга ошириш бошланди. Илгари қатнов бир кунда бир марта амалга ошириларди.

Умрага юборилган 14 нафар зиёратчининг визаси сохта бўлиб чиқди

Хабарда зиёратчилар сони ҳам икки бараварга ошгани айтилган. Жами кунлик зиёратчилар сони қарийб 500 нафарга етган.

“Умра – 2019/20” мавсуми парвозлари 2020 йил ёз ойларига қадар давом этади.

Зиёратчиларнинг Умра сафари 10 кун давом этади. Улар Мадина ва Макка шаҳарларида барча зарур шароитларга эга меҳмонхоналарда истиқомат қиладилар ҳамда уларга тажрибали ишчи гуруҳи, элликбошилар ва малакали шифокорлар хизмат кўрсатади.

Эслатиб ўтамиз, Умрага борувчи зиёратчилар сони бўйича квота бекор қилинган.