ТОШКЕНТ, 11 дек — Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп Россия билан муносабатларнинг яхшиланиши икки давлат ўртасидаги савдо-сотиқни мустаҳкамлашга имкон беришини маълум қилди. Бу ҳақда РИА Новости Оқ уй баёнотига таяниб хабар қилмоқда.
Лавров Трамп билан қайси мавзуларни муҳокама қилганини айтди
Таъкидланишича, Америка етакчиси буни Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан бўлган учрашув чоғида айтган.
“Президент Россия билан муносабатларнинг яхшиланиши икки давлат ўртасидаги савдо-сотиқни кенгайтиришга имкон беришини таъкидлади”, - дейилган Оқ уй хабарида.
Эслатиб ўтамиз, Сергей Лавров расмий ташриф билан Вашингтонда бўлди. Ташриф давомида Дональд Трамп ва АҚШ давлат котиби Майк Помпео билан музокаралар ўтказди. Лавров Дональд Трамп билан музокаралар ўзаро тушуниш муҳитида ўтгани ва томонлар қатор долзарб муаммоларни муҳокама қилганларини маълум қилди.