Ўзбекистонга 100 та Эрон фирмаси келиши режалаштирилган – Амани

Тошкентда Эрон Ислом Республикаси ихтисослашган кўргазма очилди. Тадбирда Эрон корхоналари ва тадбиркорлари ўз маҳсулотлари билан иштирок этмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 11 дек - Sputnik. Бугун Тошкентда Эрон Ислом Республикаси ихтисослашган кўргазма очилди. Тадбирда Эрон корхоналари ва тадбиркорлари ўз маҳсулотлари билан иштирок этмоқда.

Эрон компаниялари Тошкентда ўз маҳсулотларини намойиш қилди

Sputnik Ўзбекистон мухбири Эрон ишбилармонлардан бири - “Export development and technology transfer fund” бош директори Меҳрдад Амани билан суҳбатлашди.

“Эронда илм-фан жуда ривожланган. Эронлик тадбиркорлар бу йўналишда Ўзбекистонда ҳар томонлама ривожлантириш тарафдори. Бу ерга келган компаниялар асосан кимё, кон саноат, hi-tech, қишлоқ хўжалик, IT соҳаларда ҳамкорлик қилишга қизиқиши катта”, - деб таъкидлади Амани.

Эронлик тадбиркорнинг сўзларига кўра, Эрон Ўзбекистондан ловия, буғдой ва бошқа қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сотиб олади. Фан-техника соҳаларини Ўзбекистонга экспорт қилади, “hi-tech” соҳасида тажриба алмашишга ёрдам беради.

“Инновация вазирлиги билан шу соҳада ҳамкорлик баённомасини имзоланди. Ўзбекистонга 100 та Эрон фирмасини олиб келиш режалаштирилган. "hi-tech", қишлоқ хўжалиги, биология, нефт-газ соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш, қўшма корхоналар тузиш ва келажакда Ўзбекистонни шу нарсаларни экспорт қилишга ҳаракат қиламиз”, - деб қўшимча қилди хорижлик тадбиркор.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари Фурқат Раҳимов кўргазманинг очилиши маросимида айтган маълумотига кўра, Эрон ва Ўзбекистон ўртасида ташқи савдо айланмаси шу йилда 340 миллион долларни ташкил этди.