Афғонистонда НАТО авиабазаси яқинида портлаш содир бўлди

Афғонистоннинг Баграм туманида НАТО авиабазаси яқинида портлаш содир бўлди. Бунинг оқибатида бир киши ҳалок бўлди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 11 дек - Sputnik. Афғонистоннинг Баграм туманида НАТО авиабазаси яқинида портлаш содир бўлди. Бунинг оқибатида бир киши ҳалок бўлди ва 62 киши жароҳатланди. Бу ҳақда РИА Новости Tolo News телеканалига асосан хабар қилди.

Генерал Дўстум Афғонистон шимолига кенг кўламли юриш бошлади

Бугун эрталаб Парван вилоятида  жойлашган НАТО авиабазаси яқинида машина портлади. Бундан ташқари, ноъмалум шахслар отишмани бошлади. Ҳужум ҳарбий база яқинидаги шифохонага қаратилди.

Ҳозирча вилоятда фаолият кўрсатадиган биронта гуруҳ бу ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олмади.