Бишкекда ўзбекистонлик қалбаки қирғиз паспорти билан қўлга олинди

Ўзбекистон фуқароси Новосибирскдан Бишкекка учиб келди. Аэропортда у ID-картасини кўрсатган, бироқ у қалбаки эканлиги маълум бўлди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 10 дек - Sputnik. “Манас” аэропортида Қирғизистон қалбаки паспорти билан ўзбекистонлик қўлга олинди. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон мамлакат чегара хизмати асосан хабар қилди.

Янги ҳаёт: 28 йил СССР паспорти билан яшаган отахонга биометрик паспорт берилди

Новосибирсдан келган 1997 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси Т.Н. паспорт назоратидан ўтаётганда, 1997 йилда туғилган шахсга 2004 йилда берилган ID-картани чегарачиларга берган.

“Ҳужжат чегарачиларда шубҳа уйғотди. Ходимлар махсус текширув ўтказишди. Натижада ҳужжат қалбаки эканлиги маълум бўлди. Қўлга олинган фуқарода Ўзбекистонда берилган ҳайдовчилик гувоҳномаси борлиги аниқланди. Фуқаро Т.Н. Қирғизистонга кириш учун сохта паспортдан фойдаланганини тан олди”, - дейилган хабарда.

Қўлга олинган шахс Қирғизистон Миллий хавфсизлик қўмитаси ходимларига берилди.